Ссылки

Статьи

Новости

28 декабря, 2019

Итоги собрания Далее...

6 декабря, 2019

Извещание о проведении внеочередного собрания акционеров Далее...

Устав 2014 АО HAMROH INVEST

Тошкент шахар Яккасарой  тумани тадбиркорлик субъектларини Давлат руйхатидан утказиш инспекцияси  томонидан

2014 йил  « 21»июль

№ 11-000329

«РУЙХАТГА ОЛИНГАН»

«HAMROH INVEST» АJ акциядорларининг

2014 йил 21июндаги умумий

йигилиш карори билан

«ТАСДИКЛАНГАН»

Рахбар_________________

«HAMROH INVEST»

 АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИНИНГ

У С Т А В И 

(ЯНГИ ТАХРИРИ)

ТОШКЕНТ ш. – 2 0 1 4 й.

I. Умумий коидалар

 

1.1 .Жамиятнинг тўлиқ номи:

Ўзбек тилида: «HAMROH INVEST»  aksiyadorlik jamiyati; Қисқартирилган номи: «HAMROH INVEST» AJ.  Рус тилида: Акционерное общество «HAMROH INVEST». Қисқартирилган номи: АО «HAMROH INVEST». Инглиз тилида: «HAMROH INVEST» Stock Company. Қисқартирилган номи: «HAMROH INVEST» SC.

1.2.  Почта манзили: Тошкент шахри, М.Таробий тор кучаси, 12 уй.

1.3. Электрон почта манзили: hamroh_invest@mail.ru

 

II. Жамиятнинг юридик мақоми

2.1. « HAMROH INVEST »  акциядорлик жамияти (кейинчалик матни бўйича «Жамият» деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг «Қимматбаҳо қоғозлар бозори фаолиятининг механизми тўгрисида»ги, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя килиш тўғрисида»ги Конунлари, Ўзбекистон Республикасининг бошка конун ҳужжатлари, шунингдек, ушбу Уставга асосан ҳаракат қиладиган  акциядорлик жамиятидир.

2.2. Жамият юридик шахс ҳуқуқларига давлат рўйхатидан ўтказилган пайтидан бошлаб эга бўлади ва ўзининг мустақил балансида ҳисобга олинадиган алоҳида мол-мулкига эга бўлади, ўз номидан мулкий ва шахсий номулкий ҳуқуқларни олиши ҳамда амалга ошириши, зиммасига мажбуриятлар олиши, судда даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин.

2.3. Жамият фаолияти муддати чекланмаган.

2.4. « HAMROH INVEST » акциядорлик жамияти қайта ташкил этиш
жараени натижасида « HAMROH INVEST » Инвестиция 
фонди ОАЖ ва “Komsat Invest MChJ Бошкарув компанияси негизида ташкил этилган ва ушбу корхоналарнинг ҳуқуқий ворисидир.

2.5. Жамият белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудуди ва ундан ташкарида банкда ҳисоб варақаларни очишга ҳақлидир.

2.6.         Жамият ўзининг фирма номи давлат тилида тўлиқ ёзилган хамда жойлашган ери курсатилган юмалоқ муҳрига эга, ўз номи ёзилган штамп ва бланкаларига, ўз тимсолига, шунингдек белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган товар белгисига ҳамда фуқаролик муомаласи иштирокчиларининг, товарларнинг, ишларнинг ва хизматларнинг хусусий аломатларини акс эттирувчи бошқа воситаларга эга бўлишга ҳақли.

 

III. Жамиятнинг жавобгарлиги

 

3.1. Жамият ўз  мажбуриятлари  юзасидан  ўзига  тегишли  барча  мол-мулки билан жавобгар бўлади.

3.2. Акциядорлар Жамиятнинг мажбуриятлари юзасидан жавобгар  бўлмайдилар ва унинг фаолияти билан боглиқ зарарларнинг ўрнини ўзларига тегишли акциялар қиймати доирасида қоплаш таваккалчилигини ўз зиммасига олади.

3.3.         Акциялар ҳақини тўлиқ тўламаган акциядорлар Жамият мажбуриятлари юзасидан ўзларига тегишли акциялар қийматининг тўланмаган қисми доирасида жавобгар бўладилар.

3.4. Жамият ўз акциядорларининг мажбуриятлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

3.5. Давлат ва унинг органлари Жамият ўз зиммасига олган мажбуриятлар юзасидан жавобгар бўлмайди, худди шунингдек Жамият ҳам давлат ва унинг органлари олган мажбуриятлар юзасидан жавобгар бўлмайди.

 

IV. Жамият фаолиятининг предмети ва мақсади

 

4.1. Жамият фаолиятининг асосий мақсади турли бизнес лойиҳаларига, қимматбаҳо когозларга, банк депозитларига, мулкнинг хар кандай шаклидаги корхоналар устав фондларига ва амалдаги қонунчилик томонидан таъқиқланмаган ҳар кандай объектларга фойда (даромад) олиш мақсадида ўзининг эркин (бўш) маблағларини киритиш, яъни инвестиция килишдан иборат.

4.2.         Жамият фаолиятининг предмети  куйидагилардир:

  •      •  Ўзбекистон Республикаси худуди ва ундан ташқарида биржа ва биржадан
    ташкари бозорларда қимматбаҳо қоғозлар билан операциялар;
  •      •  мулкнинг хар қандай шаклидаги корхоналарнинг бизнес лойиҳалари, устав фондларига, банк депозитларига ва шунингдек бошқа барча бизнес объектларига маблағлар киритиш;
  •      •  мулкнинг ҳар қандай шаклидаги корхоналар лойиҳалари, қимматбаҳо қоғозлари, улуш, ҳиссалари ва ҳар қандай бошқа инвестиция фаолияти объектларига инвестициялар киритиш;
  •      •  дилерлик ва брокерлик фаолияти;
  •      •  акцияларига ўзи эгалик килаетган корхоналарнинг бошқарув органларида иштирок этиш;
  •      •  андеррайтерлик фаолияти;
  •      •  кўчмас мулк билан операциялар;
  •      •  савдо операциялари, шу жумладан улгуржи савдо;
  •      •  бинолар, хоналар ва бошқа кўчмас ва кўчар мулкларни ижарага бериш;
  •      •  ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;
  •      •  Узбекистон Республикаси конунчилигида такикланмаган бошка фаолиятлар курсатиш турлари;

4.3.         Амалга ошириш учун махсус рухсатнома (лицензия) талаб қилинадиган фаолият турлари амалдаги қонунчиликда белгиланган тартибда лицензия олинганидан сўнг амалга оширилади.

V. Жамиятнинг устав фонди ва акциялари

 

5.1. Жамиятнинг устав фонди Жамият акцияларининг номинал қийматидан ташкил топади. Жамият чиқарган барча акцияларнинг номинал қиймати 350 сўмни ташкил этади.

5.2. Жамият устав фондини микдори – 593 744 900 (беш юз туксон уч миллион етти юз кирк турт минг туккиз юз ) сўм.

5.3.         Жамиятнинг устав фонди номинал қийматининг ҳар бири 350 сўмдан бўлган  1 696 414 (бир миллион олти юз туксон олти минг турт юз ун турт) дона овоз бериш ҳуқуқи бир хил бўлган оддий эгаси ёзилган акцияларга тенг тарзда бўлинган.

5.4.         Жамият ўз жойлаштирилган акцияларига қўшимча равишда ҳар бирининг  номинал киймати 350 сўм бўлган жами 1 696 414 (бир миллион олти юз туксон олти минг турт юз ун турт) дона, 593 744 900 (беш юз туксон уч миллион етти юз кирк турт минг туккиз юз) сўмлик оддий эгаси ёзилган акциялар (эълон қилинган) чиқариб жойлаштириши мумкин.

5.5. Жамият қўшимча акцияларини тўлаш шакли ва муддатлари уларни жойлаштириш тўғрисидаги қарор билан белгиланади, ушбу муддат улар давлат рўйхатига олинган пайтдан бошлаб узоғи билан бир йилдан ортиқ бўлиши мумкин эмас.  Жамият акцияларини тўлаш пуллар, қимматли қоғозлар, пул баҳосига эга бўлган бошқа мулкий ҳуқуқлар ёрдамида амалга оширилиши мумкин.

 

VI.  Жамият устав фондини кўпайтириш

 

6.1. Жамият устав фонди акцияларнинг номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акциялар чиқариш ва жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.

6.2. Жамият устав фондини акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва Жамият уставига тегишли ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қарор Жамият Кузатув кенгаши томонидан кабул қилинади.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) акцияларнинг номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда фақат жамиятнинг ўз капитали ҳисобидан амалга оширилади.

6.3. Қўшимча акциялар фақат Жамиятнинг ушбу уставида белгиланган эълон килинган акциялар сони доирасида жойлаштирилиши мумкин.

6.4. Жамият устав фондини қўшимча акциялар жойлаштириш йўли билан кўпайтириш тўғрисидаги қарор ва шу карор асосида Уставга узгартиришлар киритиш Жамият Кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.

Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.

 

 

VII.    Жамият устав фондини камайтириш

 

7.1. Жамият устав фонди акцияларнинг номинал қийматини камайтириш еки уларнинг умумий сонини қисқартириш йўли билан, шу жумладан акцияларнинг бир қисмини Жамиятнинг узи кейинчалик муомаладан чикариш шарти билан сотиб олиши йули билан камайтирилиши мумкин.

7.2. Агар устав фондини камайтириш натижасида унинг микдори жамиятнинг уставига киритилган тегишли узгартишларни руйхатдан утказиш куни белгиланадиган жамият устав фондининг энг кам микдоридан конун хужжатларида белгиланганидан камайиб кетадиган булса, жамият устав фондини камайтиришга хакли эмас.

7.3. Устав фондини камайтириш ва Жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳакидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилишида қабул қилинади.

7.4. Жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма шаклда хабардор қилади. Кредиторлар жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида ўзларига билдириш юборилган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятдан ўз мажбуриятларини муддатидан олдин бажаришини ва устав фонди (устав капитали) камайтирилиши билан боғлиқ зарарларнинг ўрнини қоплашини талаб қилишга ҳақли.

 

VIII. Жамият акциядорларининг хуқуқлари

 

8.1. Жамият акциядорлари қуйидаги ҳукуқларга эгадирлар:

  •      •  Жамият акциядорлари реестрига киритилиш;
  •      •  Жамият акциядорлари реестридан ўзлари ҳақида қимматли қоғоз ҳисобланмайдиган кўчирмалар олиш;
  •      •  Жамият фойдасининг бир қисмини дивидендлар тарзида олиш;
  •      •  Жамият тугатилган тақдирда ўзларига тегишли улушга мувофиқ Жамият мол-
    мулкининг бир қисмини ол
    иш;
  •      •  Жамиятни бошқаришда иштирок этиш;
  •      •  Жамиятнинг ушбу уставига мувофиқ Жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти натижалари тўгрисида тўлик ва ишончли ахборотни белгиланган тартибда олиш;
  •      •  олган дивидендини эркин тасарруф этиш.
  •      •    қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органида, шунингдек судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш;
  •      •    ўзига етказилган зарарнинг ўрни қопланишини белгиланган тартибда талаб қилиш;
  •      •    ўз манфаатларини ифодалаш ва ҳимоя қилиш мақсадида уюшмаларга ва бошқа нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш;
  •      •    қимматли қоғозларни олишда зарар кўриш, шу жумладан бой берилган фойда эҳтимоли билан боғлиқ таваккалчиликларни суғурта қилиш ҳуқуқига эга.
  •      •    Акциядор томонидан ҳуқуқларнинг амалга оширилиши бошқа акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаслиги лозим.

Акциядорлар Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конунчилигида ва Жамиятнинг ушбу уставида назарда тутилган бошка ҳуқуқларга ҳам эга бўладилар.

8.2. Жамиятнинг ҳар бир оддий (одатдаги) акцияси унинг эгаси бўлмиш акциядорга бир хил ҳажмда ҳуқуклар беради.

 

IX. Жамиятнинг ўз акцияларини олиш тартиби

 

9.1. Жамият ўзи жойлаштирган акцияларни акциядорлар умумий йиғилишининг жойлаштирилган акцияларнинг бир қисмини олиш ва ушбу акцияларнинг умумий сонини камайтириш йўли билан жамият устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисидаги қарорига кўра, шунингдек уларни кейинчалик белгиланган тартибда қайта сотиш мақсадида жамият кузатув кенгашининг қарорига кўра олишга ҳақли.

Агар муомалада қолган акцияларнинг номинал қиймати жамият устав фондининг (устав капиталининг) «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган энг кам миқдоридан камайиб кетадиган бўлса, жамият жойлаштирилган акцияларининг умумий сонини камайтириш мақсадида уларнинг бир қисмини олиш йўли билан жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас.

9.2.      Акциядорлар умумий йиғилишининг акцияларнинг умумий сонини камайтириш мақсадида уларни олиш йўли билан жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қабул қилинган қарори асосида жамият томонидан олинган акциялар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бекор қилинади.

Акцияларни олиш тўғрисидаги қарордаолинадиган акцияларнинг турлари, жамият оладиган ҳар бир турдаги акцияларнинг сони, акцияларни олиш нархи, акциялар ҳақини тўлаш шакли ва муддати, шунингдек акциялар қанча муддатда олиниши белгилаб қўйилиши керак.

Акцияларни олиш вақтида уларга ҳақ тўлаш пул маблағлари билан амалга оширилади. Акцияларни олиш муддати акцияларни олиш тўғрисидаги қарор билан белгиланади, бу муддат ўн кундан кам бўлмаслиги керак. Жамият томонидан оддий акцияларни олиш нархи уларнинг бозор қийматига мувофиқ белгиланади.

Қайси муайян турдаги акцияларни олиш тўғрисида қарор қабул қилинган бўлса, ўша акцияларнинг эгаси бўлган ҳар бир акциядор мазкур акцияларни сотишга ҳақли, жамият эса уларни олиши шарт. Агар жамият томонидан олиниши тўғрисида акциядорларнинг аризалари тушган акцияларнинг умумий сони ушбу моддада белгиланган чекловлар ҳисобга олинган ҳолда жамият олиши мумкин бўлган акцияларнинг сонидан ортиқ бўлса, акциядорлардан аризада кўрсатилган талабларга мутаносиб равишда акциялар олинади.

Акциялар олинадиган муддат бошланишига кечи билан ўн кун қолганда жамият муайян турдаги акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларни жамият томонидан акциялар олиниши тўғрисида оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш ва ўз расмий веб-сайтида жойлаштириш орқали хабардор этиши шарт. Билдиришда 9.2. модданиг иккинчи хатбошисида курсатиб ўтилган маълумотлар бўлиши лозим.

Имтиёзли акцияларни олиш жамият уставида назарда тутилган нарх бўйича амалга оширилади.

Жамият тасарруфига ўтган акциялар овоз бериш ҳуқуқини бермайди, овозларни санаб чиқишда ҳисобга олинмайди, улар бўйича дивидендлар ҳисоблаб чиқарилмайди.

Кейинчалик қайта сотиш мақсадида жамият тасарруфига ўтган акциялар улар жамият тасарруфига ўтган пайтдан эътиборан бир йилдан кечиктирмай реализация қилиниши керак, акс ҳолда акциядорларнинг умумий йиғилиши жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш тўғрисида қарор қабул қилиши лозим. Кўрсатилган муддатда реализация қилинмаган акциялар бекор қилиниши керак.

Жамият томонидан ўз акцияларининг олиниши, агар қонун ҳужжатларида бошқача қоида белгиланмаган бўлса, мустақил равишда ёки қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари орқали амалга оширилади.

Жамият ўзи чиқарган акциялар бўйича уларни қайтариб сотиб олиш шарти билан битимлар тузишга, шунингдек ўзи чиқарган акцияларни ишончли бошқарувга беришга ҳақли эмас.


 

 

X. Дивидендларни тўлаш тартиби

 

10.1. Жамият фойдасининг (даромадининг) амалдаги қонунчиликка биноан солиқлар тўланганидан сўнг қолган қисми-соф фойда Жамият эгалигида қолади ва Жамият фондларини ташкил этиш ва акциялар бўйича дивидендлар тўлаш учун сарф этилади.

10.2. Дивиденд жамият соф фойдасининг акциядорлар ўртасида тақсимланадиган қисмидир.

Жамият акцияларнинг ҳар бир тури бўйича эълон қилинган дивидендларни тўлаши шарт.

10.3. Дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра пул маблағлари ёки бошқа қонуний тўлов воситалари ёхуд жамиятнинг қимматли қоғозлари билан тўланиши мумкин.

10.4. Соф фойда ҳисобидан Жамият томонидан Жамият акциядорлари умумий йиғилиши билан белгиланадиган заҳира ва бошқа Жамият фаолияти учун зарур бўлган фондлар ташкил этилади.

Заҳира фонди Жамият устав фондининг ўн беш фоизи миқдорида тузилади. Заҳира фонди ушбу уставда белгиланган миқдорга етгунига қадар Жамият ҳар йили соф фойданинг 5% микдорида заҳира фондига ажратмалар ўтказиб боради. Жамият заҳира фонди кўрилган зарарни қоплаш, Жамият облигацияларини муомаладан чиқариш ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конунчилигига мувофик акциялларини сотиб олишни талаб килиш хукукига эга булган акциядорларнинг талабига биноан акцияларини сотиб олиш учун мулжалланади.

10.5.       Жамият молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги, тўққиз ойи натижаларига кўра ва (ёки) молиявий йил натижаларига кўра, жойлаштирилган акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли.

Жамиятнинг молиявий йилнинг биринчи чораги, ярим йиллиги ва тўққиз ойи натижаларига кўра дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарори тегишли давр тугагандан кейин уч ой ичида қабул қилиниши мумкин.

10.6.Акцияларнинг ҳар бир тури бўйича дивидендлар тўлаш, дивиденднинг миқдори, уни тўлаш шакли ва тартиби тўғрисидаги қарор жамият кузатув кенгашининг тавсияси, молиявий ҳисоботнинг ишончлилиги ҳақида аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, молиявий ҳисобот маълумотлари асосида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Дивидендларнинг миқдори жамият кузатув кенгаши томонидан тавсия этилган миқдордан кўп бўлиши мумкин эмас. Акциядорларнинг умумий йиғилиши акцияларнинг муайян турлари бўйича дивидендлар тўламаслик тўғрисида, шунингдек жамият уставида дивиденд миқдори белгилаб қўйилган имтиёзли акциялар бўйича тўлиқ бўлмаган миқдорда дивидендлар тўлаш ҳақида қарор қабул қилишга ҳақли. Дивидендлар тўлаш тўғрисидаги қарорда дивидендлар тўлаш бошланадиган ва тугалланадиган саналар кўрсатилган бўлиши лозим.

10.7. Дивидендлар жамиятнинг жамият тасарруфида қоладиган соф фойдасидан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.

10.8. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги лозим.

10.9.       Акциядорларга дивидендларни тўлаш тўғрисида қарор қабул қилинган акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун шакллантирилган жамият акциядорларининг реестрида қайд этилган шахслар акциялар бўйича дивиденд олиш ҳуқуқига эга.

Акциядорларнинг умумий йигилишида иштирок этиш хукукига  акциядорларнинг умумий йигилиши утказилидиган расмий эълон килинган санадан 3 иш кун олдин шакллантирилган жамият акциядорлари реестрида кайд этилган акциядорлар эга булади.

10.10.     Эгаси ёки эгасининг қонуний ҳуқуқий вориси ёхуд меросхўри томонидан уч йил ичида талаб қилиб олинмаган дивиденд акциядорларнинг умумий йиғилиши қарорига кўра жамият ихтиёрида қолади.

10.11.     Жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши белгилаган муддатларда дивидендларни ўз айби билан тўламаган тақдирда, тўланмаган ва тўлиқ олинмаган дивидендлар юзасидан Марказий банк белгилаган такрор молиялаш ставкалари бўйича пеня ёзилади.

10.12       Жамият томонидан ҳисобланган дивидендларни ва пеняларни тўлашни акциядор суд тартибида талаб қилишга ҳақли.

 10.13. Муомалага чиқарилмаган ёки Жамият балансида ҳисобда турган акциялар бўйича дивидендлар тўланмайди.

10.14. Жамият:

  • жамият устав фондининг (устав капиталининг) ҳаммаси унинг таъсис этилиши чоғида тўлиқ тўлаб бўлингунига қадар;
  • агар дивидендлар тўланадиган пайтда жамиятда банкротлик белгилари мавжуд бўлса ёки жамиятда шундай белгилар дивидендларни тўлаш натижасида пайдо бўлса;
  • агар жамият соф активларининг қиймати унинг устав фонди (устав капитали) ва захира фонди суммасидан кам бўлса, акциялар бўйича дивидендлар тўлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳамда дивидендлар тўлашга ҳақли эмас.

Ушбу 10.14. моддада кўрсатилган ҳолатлар тугатилгач, жамият ҳисобланган дивидендларни акциядорларга тўлаши шарт.

10.15. Жамият дивидендларнинг миқдорини улардан ундириладиган солиқларни инобатга олмаган ҳолда эълон қилади. Жамият тўланадиган дивидендлар миқдори тўғрисидаги маълумотларни қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг ва жамиятнинг расмий веб-сайтларида қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда эълон қилади.

10.16.  Дивидендларга солиқ солиш солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади ва бунда солиқ солиш бўйича имтиёзлар белгиланиши мумкин.

 

XI. Жамият фаолиятини бошқариш органлари

 

11.1. Акциядорлик жамиятининг акциядорлар умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши ва жамиятнинг ижроия органи – директор (кейинги уринларда Директор деб номланади) бошқаради.

11.2. Акциядорлар умумий йиғилиши жамиятнинг олий бошқарув органи ҳисобланади.

11.3. Жамият ҳар йили акциядорлар умумий йиғилишини (акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишини) ўтказиши шарт.

11.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши жамият уставида белгиланган муддатларда, бироқ молия йили якунланганидан сўнг олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясини (тафтишчини) сайлаш, Директор билан тузилган шартномани узайтириш (қайта тузиш) ёки тугатиш (бекор қилиш) мумкинлиги хакидаги масалалар хал этилади , шунингдек, жамиятнинг йиллик ҳисоботи, Бизнес-режаси ва «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни 59-моддаси биринчи қисми ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошисига мувофиқ жамиятнинг йиллик хисоботи ва бошқа ҳужжатлари кўриб чиқилади.

11.5. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган йиғиишлар навбатдан ташқари йиғилишлардир.

11.6. Акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш санаси ва тартиби, акциядорларга йиғилишни ўтказиш санаси тўғрисида хабар бериш тартиби, акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказишга тайёргарлик кўришда акциядорларга тақдим этиладиган материаллар (ахборотнинг) рўйхати жамиятнинг Кузатув кенгаши томонидан белгиланади.

11.7. Акциядорлар умумий йиғилиши жамият фаолиятига тегишли ҳар қандай масалалар юзасидан «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги низом»да белгиланган тартибда қарорлар қабул қилишга ҳақли.

11.8. Жамият фаолиятига умумий раҳбарликни жамият Кузатув кенгаши амалга оширади, Кузатув кенгаши 7 (етти) аъзодан ташкил топади.

11.9. Жамият Кузатув кенгашининг аъзолари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан Жамият акциядорлари орасидан қонунчилик ва ушбу уставда назарда тутилган тартибда сайланадилар. Кузатув кенгаши таркибига энг кўп овоз олган номзодлар сайланган ҳисобланадилар. Жамият Кузатув кенгаши таркибига сайланган шахсларнинг  қайта сайланишлари чекланмайди.

11.10. Директор ва Жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаётган шахслар Жамиятнинг Кузатув кенгаши аъзолари бўлиши мумкин эмас.

11.11. Акциядор ўзига тегишли акциялар бўйича овозларни Жамият Кузатув кенгашининг битта номзодига тўлиқ беришга ёки бир нечта номзод ўртасида тақсимлашга ҳақлидир.

11.12. Жамият Кузатув кенгашининг раиси Кузатув кенгаш аъзолари томонидан уларнинг ўзлари орасидан Кузатув кенгаши аъзолари умумий сонига нисбатан кўпчилик овоз билан сайланади.

11.13. Жамият Кузатув кенгашининг раиси унинг ишини ташкил этади, Кузатув кенгаши мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади, мажлисда баённома юритилишини ташкил этади, Жамият акциядорлари умумий йигалишида раислик қилади, ҳужжатларга имзо чекади ва уларнинг тўғрилиги учун жавобгар бўлади.

11.14. Жамият Кузатув кенгашининг мажлиси Кузатув кенгашининг раиси томонидан унинг ўз ташаббуси билан, Кузатув кенгашининг аъзоси, тафтиш комиссиясининг, Жамият ижроия органининг талабига биноан чақирилади.

11.15. Кузатув кенгаши мажлисини ўтказиш учун кворум Кузатув кенгашига сайланган аъзоларнинг етмиш беш фоизидан кам бўлмаслиги керак. Кузатув кенгаши аъзоларининг сони ушбу уставнинг 11.8. бандида назарда тутилган миқдорнинг етмиш беш фоизидан кам бўлиб қолса, Жамият Кузатув кенгашининг янги таркибини сайлаш учун акциядорларнинг фавқулодда (навбатдан ташқари) умумий йиғилишини чақириши шарт. Кузатув кенгашининг қолган аъзолари акциядорларнинг ана шундай фавқулодда (навбатдан ташқари) умумий йигилишини чақириш тўгрисида қарор қабул килишга ҳақлидир.

11.16. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида қарорлар мажлисда ҳозир бўлганларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Жамият Кузатув кенгаши мажлисида масалалар ҳал этилаётганда Кузатув кенгашининг ҳар бир аъзоси битта овозга эга бўлади. Жамият Кузатув кенгашининг бир аъзоси ўз овозини Кузатув кенгашининг бошка аъзосига беришга йўл кўйилмайди.

11.17. Кузатув кенгаши аъзоларининг овозлари тенг  бўлинган  ҳолларда Кузатув кенгашининг қарорини қабул қилишда Жамият Кузатув кенгаши раиси ҳал қилувчи овоз хукуқига эга бўлади.

11.18. Жамият Кузатув кенгашининг мажлисида баённома юритилади. Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлис ўтказилганидан сўнг 10 кундан кечиктирмай тузилади. Мажлис баённомасида қуйидагалар кўрсатилади:

  • мажлис ўгказилган жой ва вақт;
  • мажлисда ҳозир бўлган шахслар;
  • мажлиснинг кун тартиби;
  • овоз беришга кўйилган масалалар, улар юзасидан ўтказилган овоз бериш якунлари;
  • қабул қилинган карорлар.

11.19. Жамият Кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан имзоланади, улар мажлиснинг баённомаси тўгри расмийлаштирилиши учун жавобгар булади.

11.20. Жамият кузатув кенгаши мажлисининг баённомаси имзоланган куни жамиятнинг ижроия органига ижро этиш учун топширилади. Кузатув кенгаши акциядорларнинг умумий йиғилишини чақириш тўғрисида қарор қабул қилган тақдирда мазкур қарор ҳақидаги ахборот жамиятнинг ижроия органига кузатув кенгашининг мажлиси ўтказиладиган куни топширилади.

11.21.      Жамият кузатув кенгашининг қарорлари сиртдан овоз бериш йўли билан (сўров йўли биланжамият кузатув кенгашининг барча аъзолари томонидан бир овоздан қабул қилиниши мумкин.

 

 

11.22. Кузатув кенгаши ўз фаолиятини акциядорлар умумий йиғилиши томонидан тасдиқланган «Кузатув кенгаши тўғрисидаги низом»га мувофиқ амалга оширади.

11.23. Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик Директор томонидан амалга оширилади.

11.24. Директорнинг жамият олдидаги жавобгарлиги Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, мазкур Устав ва «Жамиятнинг ижро органи тўғрисидаги низом» ва унинг Жамият билан бир йил муддатга, ҳар  йили узайтириш (қайта тузиш) ёки тугатиш (бекор қилиш) тўғрисида қарор қабул қилинган  ҳолда тузадиган шартномаси асосида тартибга солинади. Шартномани жамият номидан Кузатув кенгаши Раиси ёки жамият акциядорлари умумий йиғилиши ушбу вазифа учун ваколатлаган шахс имзолайди.

 11.25. Директорнинг ваколатларига Жамиятнинг кундалик фаолиятига раҳбарлик килишга доир барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатларига ёки Кузатув кенгашининг ваколатларига киритилган масалалар бундан мустасно.

11.26. Директор акциядорлар умумий йиғилиши ва Кузатув кенгашининг қарорлари бажарилшини ташкил этади.

11.27. Директор Жамият номидан ишончномасиз иш юритади, шу жумладан унинг манфаатларини ифода этади, жамият номидан битимлар тузади, штатларни тасдиклайди, Жамиятнинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради.

11.28. Директорнинг ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш, унга бериладиган меҳнат ҳақи ва бошқа ҳақлар миқдорини белгилаш Жамият Кузатув кенгаши томонидан амалга оширилади.

11.29. Директор билан тузилган шартнома Кузатув кенгаши раиси томонидан имзоланади. Директор билан тузиладиган шартномада унинг Жамият фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича мажбуриятлари ҳамда акциядорларнинг умумий йиғилиши ва Кузатув кенгаши олдида Жамиятнинг йиллик бизнес-режасини бажариш қандай бораётганлиги юзасидан мажбуриятлари назарда тутилади.

11.30. Директор   ўртасида муносабатлар қонунчилик томонидан тартибга солинади.

11.31. Директор вазифасини ҳамда бошқа ташкилотларнинг бошқарув органларидаги лавозимларни ўриндошлик йўли билан бир шахснинг эгаллашига Кузатув кенгаши розилиги билангина йўл қўйилади, Жамият таъсисчи еки акциядор/иштирокчи сифатида қатнашаетган корхоналарнинг бошқарувида иштирок этиш ҳоллари бундан мустасно.

11.32Кузатув кенгаши Директор билан тузилган шартномани у шартнома шартларини бузган тақдирда бекор қилишга ҳаклидир.

11.33. Акциядорлар умумий йиғилишининг  ваколат доираси:

  • жамият уставига ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг  янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
  • жамиятни қайта ташкил қилиш;
  • жамиятни тугатиш, тугатувчини(тугатиш комиссиясини) тайинлаш ва оралиқ ҳамда якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
  • жамият Кузатув кенгашининг ва миноритар акциядорлар қўмитасининг сон таркибини белгилаш, уларнинг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
  • жамиятнинг Устав фондини (устав капиталини)  камайтириш;
  • ўз акцияларини олиш;
  • жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
  • жамиятнинг Тафтиш комиссияси аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва  уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тугрисидаги низомни тасдиқлаш;
  • жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш; 
  • жамият кузатув кенгашининг ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг)  ўз ваколат доирасига кирадиган масалалар юзасидан, шу жумладан жамиятни бошқаришга доир қонун хужжатларида белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан жамият  кузатув кенгашиниг ҳисоботларини ва тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) хулосалаларини эшитиш;
  • имтиёзли ҳуқуқни қўлламаслик тўғрисида «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 35-моддасида назарда тутилган қарорни қабул қилиш;
  • акциядорлар умумий йиғилишининг  регламентини тасдиқлаш;
  • жамият фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни тасдиқлаш;
  • акцияларни майдалаштириш ва йириклаштириш;
  •  «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 8 ва 9 бобларида разарда тутилган ҳолларда битимлар тузиш хакида карор кабул килиш;
  • кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси (тафтишчи), шунингдек жамият ҳисоблаш комиссиясига тасдиқланган низомга мувофиқ тўланадиган мукофотлар ва компенсациялар миқдорини тасдиқлаш;
  • «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида» ги Қонунда кўзда тутилган бошқа масалаларни ҳал қилиш.

11.34. Умумий йиғилишнинг  ваколат доирасига кирувчи масалалар жамиятнинг ижро органига ҳал қилиш учун берилиши мумкин эмас.

11.35. Умумий йиғилишда овозга қўйилган масалалар бўйича овоз бериш ҳуқуқига жамиятнинг оддий акциялари эгалари эга. Ҳар бир акциядор унга тегишли акциялар сонига тенг овозлар сонига эга.

11.36Жамиятнинг оддий акцияси овоз берувчи акция ҳисобланади.

11.37 Акциядорлар умумий йиғилишининг овоз беришга қўйилган масала бўйича қарори йиғилишда иштирок этадиган жамиятнинг овоз берувчи акцияларига эгалик қилувчи акциядорларнинг кўпчилик овози билан қабул қилинади.

11.38. Акциядорлар умумий йиғилишида овоз бериш «жамиятнинг битта овоз берувчи акцияси – битта овоз» тамойили бўйича амалга оширилади, жамият Кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш бўйича кумулятив овоз беришни ўтказиш, шунингдек қонунчиликда кўзда тутилган бошқа ҳолатлар бундан мустасно.

11.38Қуйидаги масалалар юзасидан қарорлар:

  •      •    жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
  •      •    жамиятни қайта ташкил қилиш;
  •      •    жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ва оралиқ ҳамда якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш;
  •      •    Йирик битим тузиш масаласи бўйича жамият кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган тақдирда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала кузатув кенгашининг қарорига кўра акциядорларнинг умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши ;
  •      •    Баланс қиймати ёки олиш қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг эллик фоизидан ортиғини ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор;

 акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан     акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади.

11.40.Агар акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами эллик фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг умумий йиғилиши ваколатли (кворумга эга) бўлади.

Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш учун кворум бўлмаса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш санаси эълон қилинади. Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказишда кун тартибини ўзгартиришга йўл қўйилмайди.

Агар акциядорларнинг ўтказилмай қолган йиғилиши ўрнига чақирилган такрорий умумий йиғилишида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтказиш тугалланган пайтда жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг жами қирқ фоизидан кўпроқ овозига эга бўлган акциядорлар (уларнинг вакиллари) рўйхатдан ўтган бўлса, акциядорларнинг такрорий умумий йиғилиши ваколатли бўлади.

Акциядорларнинг такрорий умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя килиш тўғрисида»ги Қонуннинг 62-моддасида назарда тутилган муддатларда ва шаклда амалга оширилади.

 

11.41. Акциядорларнинг ҳисобот умумий йиғилиши ҳар йили молия йили якунланганидан сўнг узоғи билан олти ой ичида ўтказилади. Акциядорларнинг ҳисобот умумий йиғилишида албатта жамиятнинг йиллик ҳисоботи ва бошқа масалалар кўриб чиқилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишидан ташқари ўтказиладиган йиғилишлар навбатдан ташқари ҳисобланади. Акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибига киритилмаган масалалар бўйича қарорлар қабул қилишга ҳақли эмас.

11.42. Акциядорларнинг умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисидаги хабар акциядорларнинг умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан камида етти кундан кечиктирмай, лекин узоғи билан ўттиз кун олдин жамиятнинг расмий веб-сайтида, оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади, шунингдек акциядорларга электрон почта орқали юборилади.

11.43. Умумий йиғилишни ўтказиш, ўтказиш тартиби, унинг ваколатлари мазкур устав ва «Акциядорлар умумий йиғилиши тўғрисидаги низом» билан белгиланади.

11.44. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколатига кирувчи масалалар ҳал қилиш учун жамият Кузатув кенгашига берилиши мумкин эмас, қуйидагилар бундан мустасно:

  •      •    жамият Устав фондини кўпайтириш билан боғлиқ равишда жамият уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, акциялар (кушимча акциялар) чикариш хамда жамият эмиссия рисоласига узгартиришлар киритиш тугрисида карор кабул килиш  масалаларини ҳал қилиш;
  •      •    ижро органи, бошқарувчи ташкилот ёки бошқарувчи билан тузилган шартномани муддатидан олдин тугатиш (бекор қилиш) масаласини ҳал этиш;
  •      •    йиллик Бизнес-режани тасдиқлаш.
  •      •    «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 34-моддасига мувофиқ акцияларни жойлаштириш (қимматли қоғозларнинг биржа бозорига ва уюшган биржадан ташқари бозорига чиқариш) нархини белгилаш;
  •      •    жамият томонидан корпоратив облигациялар, шу жумладан акцияларга айирбошланадиган облигациялар чикариш тугрисида қарор қабул қилиш;
  •      •    қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини чикариш тугрисида қарор қабул қилиш;
  •      •    жамиятнинг корпоратив облигацияларини қайтариб сотиб олиш тугрисида қарор қабул қилиш;

 

11.45. Кузатув кенгашининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:

  •      •    жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
  •      •    йиллик ва навбатдан ташқари акциядорлар умумий йиғилишларини чақириш, «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддаси ўн биринчи қисмида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно;
  •      •    акциядорлар умумий йиғилиши кун тартибини тайёрлаш;
  •      •    акциядорлар умумий йиғилиши ўтказиладиган сана, вакт ва жойини белгилаш;
  •      •    акциядорлар умумий йиғилишини ўтказиш тўғрисида хабар қилиш учун жамият акциядорлари реестрини шакллантириш санасини белгилаш;
  •      •    акциядорлар умумий йиғилишига «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуннинг 59-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошида кўзда тутилган масалаларни акциядорларнинг умумий йигилиши  ҳал килиши учун киритиш;
  •      •    мулкнинг бозор қийматини белгилашни ташкил қилиш ;
  •      •    жамиятнинг устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш ёки жамият томонидан эълон қилинган акциялар миқдори ва турлари доирасида қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтириш;
  •      •    жамиятнинг ижро органини ташкил қилиш  (сайлаш, тайинлаш, ёллаш ва б.), унинг ваколатларини муддатидан олдин тугатиш, ижро органи ва унинг аъзолари билан ишга ёллаш тўғрисида меҳнат шартномаси тузиш;
  •      •    эмиссион қимматли қоғозларни жойлаштириш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
  •      •    жамият томонидан жойлаштирилган акциялар, облигациялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш тўғрисида қарорлар қабул қилиш;
  •      •    корпоратив маслаҳатчини тайинлаш;
  •      •    жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиклаш. Бунда жамиятнинг кейинги йилга мўлжалланган бизнес-режаси жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирилмасдан тасдикланиши лозим;
  •      •    ички аудит хизматини яратиш ва унинг ходимларини тайинлаш;
  •      •    жамият ижро органи фаолиятига тегишли ҳар қандай ҳужжатлар билан танишиш, ва Кузатув кенгаши зиммасига юклатилган мажбуриятларни ижро этиш учун уларни ижро органидан олиш. Олинган ҳужжатлар Кузатув кенгаши ва унинг аъзолари томонидан фақат хизмат мақсадларида ишлатилиши мумкин;
  •      •    жамият Кузатув кенгаши, ижро органи, Тафтиш комиссияси (тафтишчи), шунингдек ҳисоблаш комиссияси аъзоларига тўланадиган мукофотлар ва компенсациялар миқдорлари бўйича тавсиялар бериш;
  •      •    аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш ҳақида қарор қабул қилиш;
  •      •    акциялар бўйича   тўланадиган дивидендлар миқдори ва уларни тўлаш шакли ва тартиби бўйича тавсиялар бериш;
  •      •    жамиятнинг захира ва бошқа фондларидан фойдаланиш;
  •      •    жамиятнинг ваколатхоналарини очиш ва филиалларини ташкил қилиш;
  •      •    жамиятнинг шуъба ва тоъбе корхоналарини яратиш;
  •      •    акциядорлик жамиятининг бошқа хўжалик бирлашмаларида иштирок этиши билан боғлиқ битимларни тузиш;
  •      •    «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонун ва жамият устави билан Кузатув кенгаши ваколатларига киритилган   бошқа масалаларни ҳал қилиш.

11.46. Кузатув кенгаши ваколатларига киритилган масалалар ҳал қилиш учун жамият ижро органига берилиши мумкин эмас.

11.47. Директор ваколатига жамиятнинг жорий фаолиятини бошқариш билан боғлиқ барча масалалар киради, акциядорлар умумий йиғилиши ёки Кузатув кенгашининг алоҳида ваколатларига кирувчи масалалар бундан мустасно. Директор қонунчилик ва «Жамиятнинг ижро органи тўғрисидаги низом»га мувофиқ умумий йиғилиш ва Кузатув кенгаши қарорлари бажарилишини ташкиллаштиради.

11.48. Директор амалдаги қонунчилик ва мазкур уставга мувофиқ ўз ваколатлари доирасида:

  •      •    жамият номидан ишончномасиз фаолият олиб боради, уни Ўзбекистон Республикаси ва чет эллардаги барча муассасалар, корхона ва ташкилотларда ифода этади;
  •      •    жамиятнинг фаолият дастурига мувофиқ ишга тезкор раҳбарликни амалга оширади;
  •      •    жамият Кузатув кенгаши йиғилишларида (зарур ҳолларда ва  Кузатув кенгашининг таклифи бўйича) иштирок этади;
  •      •    унга берилган ҳуқуқлар доирасида жамият мулки, жумладан молиявий маблағларни тасарруф этади;
  •      •    жамиятнинг тезкор, хўжалик фаолиятини амалга ошириш жараёнида бажариладиган битимларни тузиш бўйича қарорлар қабул қилади; 
  •      •    жамият фаолияти Бизнес-режаси лойиҳаларини, шунингдек Бизнес-режа бажарилиши тўғрисидаги чораклик ҳисоботларни, жумладан молия йили якунланганидан сўнг узоғи билан уч ойда Кузатув кенгашига келишиш учун ва акциядорлар умумий йиғилишига тасдиқлаш учун, шунингдек йиллик баланс, йиллик ҳисобот ва молиявий режа бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботни тақдим этади;
  •      •    жамият Кузатув кенгаши томонидан ишлаб чиқилган бош стратегик фаолият йўналишига мувофиқ битимларни амалга оширади ва шартномалар тузади, ва бошқа юридик ҳаракатларни содир этади, ишончномалар беради;
  •      •    банкларда ҳисоб-китоб ва бошқа ҳисобрақамлар очади;
  •      •    ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлайди ва ушбу тартибга риоя қилинишини таъминлайди;
  •      •    тузилмавий бўлинмалар тўғрисидаги низомлар ва жамият ходимларининг лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди;
  •      •    жамиятнинг штатини  тасдиқлайди;
  •      •    ишга қабул қилади ва жамият ходимлари билан меҳнат шартномаларини тугатади,  уларга нисбатан амалдаги қонунчиликка мувофиқ рағбатлантириш ва жазолаш чораларини қўллайди;
  •      •    жамиятнинг ички фаолиятига оид тезкор масалалар юзасидан қарорлар қабул қилади ва буйруқлар чиқаради;
  •      •    ходимларни ўқитиш бўйича чора-тадбирлар режаларини тасдиқлайди;
  •      •    акциядорларнинг ижро органи фаолиятига оид сўровлар бўйича бошқа зарур материаллар ва таклифларни тайёрлайди, уларни кўриб чиқиш учун тақдим этади;
  •      •    амалдаги қонунчилик ва жамият уставига мувофиқ Директор ваколатларига киритилган бошқа масалаларни ҳал қилади.


 

 

                        XII.     Жамиятнинг миноритар акциядорлари қўмитаси

Миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида жамиятда уларнинг орасидан миноритар акциядорларнинг қўмитаси ташкил этилиши мумкин.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига номзодлар бўйича таклифлар жамиятга жамият кузатув кенгашига номзодлар бўйича таклифлар киритиш учун назарда тутилган тартибда ва муддатларда киритилади.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзоларини сайлашда акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳозир бўлган ва жамият кузатув кенгашига номзодлар кўрсатмаган ёхуд акциядорларнинг ўтказилаётган умумий йиғилишида кузатув кенгашига номзодлари сайланмаган акциядорлар иштирок этади.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг таркибига жамиятнинг директори, бошқарув аъзолари, шунингдек жамиятнинг кузатув кенгашига ва тафтиш комиссиясига (тафтишчиси этиб) сайланган шахслар кириши мумкин эмас.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколатига қуйидагилар киради:

акциядорларнинг умумий йиғилиши ёки жамиятнинг кузатув кенгаши кўриб чиқиши учун киритилаётган йирик битимлар ва аффилланган шахслар билан битимлар тузишга оид масалалар бўйича таклифлар тайёрлашда иштирок этиш;

миноритар акциядорларнинг ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ мурожаатларини кўриб чиқиш;

қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига миноритар акциядорларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида мурожаатлар киритиш;

қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ бошқа масалаларни кўриб чиқиш.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг қарорлари оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Миноритар акциядорлар қўмитасининг мажлислари унинг миқдор таркибига сайланган шахсларнинг камида тўртдан уч қисми ҳозир бўлганда ваколатлидир.

Миноритар акциядорлар қўмитаси аъзоларининг сони уч кишидан иборат булади.

Миноритар акциядорларнинг қўмитаси қабул қилинган қарорлар тўғрисида ҳар йили акциядорларнинг умумий йиғилишида ҳисобот беради.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси ушбу қўмита таркибидан миноритар акциядорлар қўмитасининг аъзолари томонидан кўпчилик овоз билан сайланади.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг раиси миноритар акциядорлар қўмитасининг ваколат доирасига киритилган барча масалалар бўйича жамиятнинг ҳужжатларидан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолият кўрсатиш тартиби қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи томонидан тасдиқланади.

Миноритар акциядорлар қўмитаси жамиятнинг хўжалик фаолиятига аралашишга ҳақли эмас.

Миноритар акциядорлар қўмитасининг фаолиятига жамият кузатув кенгашининг ёки ижроия органининг аралашувига йўл қўйилмайди.

 

 

XIII. Жамият томонидан йирик битимларни амалга ошириш

 

13.1.Жамият томонидан мол-мулкни олиш ёки уни бошқа шахсга бериш ёхуд мол-мулкни бошқа шахсга бериш эҳтимоли билан боғлиқ битим (шу жумладан қарз, кредит, гаров, кафиллик) ёки ўзаро боғланган бир нечта битим, агар бошқа шахсга берилаётган мол-мулкнинг ёки олинаётган мол-мулкнинг баланс қиймати бундай битимларни тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилинаётган санада жамият соф активлари миқдорининг ўн беш фоизидан ортиғини ташкил этса, йирик битим деб ҳисобланади, кундалик хўжалик фаолиятини юритиш жараёнида тузиладиган битимлар ҳамда акцияларни ва бошқа қимматли қоғозларни жойлаштириш билан боғлиқ бўлган битимлар бундан мустасно.

13.2.       Жамиятнинг йирик битими предмети бўлган мол-мулкнинг бозор қиймати деганда мол-мулкнинг энг эҳтимол тутилган нархи тушунилиб, ушбу қиймат бўйича мазкур мол-мулк очиқ бозорда битимнинг тарафлари барча зарур ахборотга эга бўлган ҳолда ўз манфаатлари йўлида оқилона ва ихтиёрий равишда ҳаракат қиладиган рақобат шароитида бошқа шахсга берилиши мумкин, битим нархининг баланд-пастлигида эса бирор-бир фавқулодда ҳолатлар, шу жумладан тарафлардан бирининг ушбу битимга қўшилиш мажбурияти акс этмайди.

Жамият мол-мулкининг бозор қийматини аниқлаш учун битимнинг тарафлари томонидан баҳоловчи ташкилот жалб этилиши мумкин.

 

 

XIV. Жамиятнинг мол-мулк олиши ёки уни тасарруфдан чиқариши билан боглик йирик битимларни тузиш

 

14.1. Баланс қиймати битим тузиш тўғрисида қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари  миқдорининг ўн беш фоизидан эллик фоизигачасини ташкил этувчи мол-мулк хусусида бўлган йирик битим тузиш тўғрисидаги қарор жамият Кузатув кенгашининг аъзолари томонидан  бир овоздан қабул килинади, бунда Кузатув кенгашининг таркибдан чикиб кетган аъзолари овози ҳисобга олинмайди.

14.2.       Йирик битим тузиш масаласида Жамият Кузатув кенгашининг якдиллигига эришилмаган ҳолларда йирик битим тузиш тўғрисидаги масала Кузатув кенгаш Қарорига мувофиқ акциядорлар умумий йиғилиши ҳал қилиши учун олиб чиқилиши мумкин.

14.3.       Битим тузиш тўгрисида қарор қабул қилинаётган санада Жамият соф активлари баланс кийматининг эллик фоизидан ортик кийматни ташкил этувчи мол-мулк хусусида йирик битим тузиш туғрисидаги қарор акциядорлар умумий йиғилиши юмонидан йиғилишда қатнашаётган овоз берувчи акциялар эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмдан иборат кўпчилик овози билан қабул қилинади.

14.4. Йирик битим жамият акциядорларининг умумий йиғилиши ёки кузатув кенгаши ушбу битим бўйича қарор қабул қилганидан кейин жамиятнинг ижроия органи томонидан амалга оширилади.

 

XV. Жамиятнинг битим тузишидан манфаатдорлиги (янги конун 9 боб)

 

15.1  Жамият битим тузишидан манфаатдор шахслар мазкур жамиятга нисбатан аффилланган шахслар деб эътироф этилади.

Қуйидагилар жамиятнинг аффилланган шахслари деб эътироф этилади:

1)  жамиятнинг йигирма фоиз ва ундан ортиқ фоиз акцияларига эгалик қилувчи юридик шахс;

2) жамиятнинг йигирма фоиз ва ундан ортиқ фоиз акцияларига яқин қариндошлари билан биргаликда эгалик қилувчи жисмоний шахс;

3) ушбу жамият кузатув кенгашининг аъзоси, жамият директорининг ёхуд жамият бошқаруви аъзосининг ваколатларини амалга ошираётган шахс;

4)  жамият қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

5) жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлган ёки ушбу жамият қайси жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлса, ўша жамиятнинг шўъба хўжалик жамияти бўлган юридик шахс;

6) жамият устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилувчи айни бир шахс қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

7)  жамият кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этувчи айни бир шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этса, ўша юридик шахс;

8)  жамиятнинг директори ёхуд бошқарув аъзоси бўлган айни бир шахс ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс ижроия органининг раҳбари вазифасини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс;

9) яқин қариндошлари билан биргаликда ушбу жамият кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этувчи шахс қайси юридик шахс раҳбарининг ёки ижроия органи аъзосининг вазифасини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс;

10) жамият директорининг ёки бошқарув аъзосининг ваколатларини амалга ошираётган шахс яқин қариндошлари билан биргаликда қайси юридик шахс жамият кузатув кенгашининг камида учдан бир қисмини ташкил этса, ўша юридик шахс;

11)  жамият билан битта хўжалик бирлашмасига кирувчи юридик шахс.

Қуйидагилар жамиятнинг аффилланган шахси бўлган акциядор — жисмоний шахснинг аффилланган шахслари деб эътироф этилади:

1) ушбу жисмоний шахс ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс устав фондининг (устав капиталининг) йигирма фоизи ва ундан ортиқ фоизига эгалик қилса, ўша юридик шахс;

2) ушбу акциядор ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс кузатув кенгашининг аъзоси бўлса, ўша юридик шахс;

3) ушбу акциядор ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахсда ижроия органининг аъзоси ваколатларини амалга ошираётган бўлса, ўша юридик шахс.

15.2. модда иккинчи қисмининг 1, 2, 4, 6-бандлари ва учинчи қисмининг 1-банди ишончли бошқарувчи ёки акциядорнинг вакили сифатида иш юритаётган шахсларга нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Аффилланган шахс жамият билан битим тузишда аффилланган эканлиги тўғрисида тузилиши кутилаётган битим ҳақидаги маълумотларнишу жумладан битимда иштирок этаётган шахсларбитим предмети тўғрисидаги маълумотларнитегишли шартноманинг муҳим шартларини батафсил кўрсатган ҳолда ёзма билдириш юбориш орқали жамиятни хабардор этиши шарт.

Жамиятнинг аффилланган шахси билан тузиладиган битим тўғрисидагитузилиши кутилаётган битим тарафининг ёзма билдиришида кўрсатиладиган ахборот жамиятнинг ижроия органи ва ички аудит хизмати (агар у мавжуд бўлсатомонидан ўрганиладиЖамиятнинг ижроия органи томонидан ўрганиш ёзма билдириш олинганидан кейин уч иш куни ичида амалга ошириладиДиректорнинг (бошқарув раисинингқарорига кўра мазкур битимни ўрганишга қўшимча равишда жамиятнинг бошқа ходимлари жалб қилиниши мумкин.

15.5. Жамиятнинг ижроия органи жамият кузатув кенгашини аффилланган шахс билан тузилиши кутилаётган битимни ўрганиш натижалари баённомасини илова қилган ҳолда ёзма шаклда хабардор қилади.

Жамиятнинг кузатув кенгаши аффилланган шахс билан тузиладиган битим тўғрисидаги ахборотни ўрганади ва аффилланган шахснинг ёзма билдириши жамиятга келиб тушган санадан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай битим бўйича қарор қабул қилади.

Агар жамият кузатув кенгашининг икки ва ундан ортиқ аъзоси аффилланган шахс бўлсабитим бўйича қарор ушбу Қонунда белгиланган тартибда ва муддатларда акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади.

Жамиятнинг аффилланган шахси жамиятнинг кузатув кенгаши ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши мазкур битим юзасидан қарор қабул қилаётганда муҳокамада иштирок этишга ҳақли эмас ва овоз бериш ҳуқуқига эга эмас.

Аффилланган шахс билан тузилаётган битимни маъқуллаш ҳақидаги қарор мажлисда иштирок этаётган жамият кузатув кенгаши аъзолари томонидан бир овоздан ёхуд акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган акциядорларнинг малакали кўпчилик овози билан қабул қилинади.

Жамиятнинг ижроия органи тузилиши кутилаётган битим тарафини аффилланган шахс билан тузилаётган битим бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ёзма шаклда хабардор қилади.

Агар аффилланган шахс билан тузилаётган битим айни бир вақтда йирик битим бўлсабитимни тузиш тартибига «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 8-бобида белгиланган йирик битим тузишга доир қоидалар қўлланилади.

Жамиятнинг кузатув кенгаши ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши аффилланган шахс билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжаликфаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимни (битимларнимаъқуллаш ҳақидақарор қабул қилишга ҳақли.

15.6.             Аффилланган шахс билан тузилган битим бўйича низолашишАффилланган шахс билан тузилган битим натижасидаетказилган зарарнинг ўрнини қоплаш«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги қонуннинг 90, 91моддаларига  асосан хал килинади.

15.7. Ушбу XV бобнинг қоидалари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

бир вақтнинг ўзида жамият директори бўлган битта акциядордан ташкил топган жамиятларга;

тузилишидан жамиятнинг барча акциядорлари манфаатдор бўлган битимларга;

жамиятнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун тузиладиган битимларгаагар қонун ҳужжатларига кўра реализация қилишнинг махсус тартиби белгиланадиган монопол маҳсулотмоддий-техника ресурсларининг стратегик турлари битим предмети бўлса;

биржа ва кимошди савдолари орқали тузиладиган битимларгаагар жамиятнинг ишлаб чиқариш ва хўжалик эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган хом ашё ва материалларшунингдек жамият томонидан ишлаб чиқариладиган тайёр маҳсулот битим предмети бўлса;

жамият томонидан жойлаштирилаётган қимматли қоғозларни олишга доир имтиёзли ҳуқуқни амалга оширишда;

жамият жойлаштирилган акцияларни олганда;

жамиятни қайта ташкил этишга доир тартиб-таомилларни амалга оширишда;

акцияларни акциядорлар ўртасида жойлаштиришда;

қимматли қоғозларни қимматли қоғозларнинг биржа бозорида ва уюшган биржадан ташқари бозорида реализация қилишда;

жамият ва аффилланган шахс ўртасидаги битимни (битимларнимаъқуллаш ҳақида жамият кузатув кенгашининг ёки акциядорлар умумий йиғилишининг ушбу бобда белгиланган тартибда олдиндан қабул қилинган қарори мавжуд бўлганда.

 

 

XVI. Жамият фаолиятини назорат килиш. Тафтиш комиссияси.`          

 

Аудиторлик ташкилоти

 

16.1. Жамиятнинг молия-хужалик фаолиятини назорат килиш учун Жамиятнинг ушбу уставига мувофик акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан  3 аъзодан иборат 1 йил муддатга тафтиш комиссиясини сайлайди.

 

16.2. Жамиятнинг молия-хўжалик  фаолиятини  текшириш  (тафтиш  қилиш)  бир йиллик еки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича тафтиш комиссиянинг ташаббусига биноан, акциядорлар умумий йиғилишининг, Кузатув кенгашининг қарорига ёки Жамият овоз берувчи акцияларининг ҳаммаси бўлиб камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига биноан амалга оширилади.

16.3. Жамият тафтиш комиссиясининг талабига биноан Жамиятнинг бошқарув органларидаги мансабдор шахслар молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига тақдим этишлари шарт.

16.4. Жамиятнинг тафтиш комиссияси амалдаги қонунчиликка мувофиқ акциядорларнинг навбатдан ташкари умумий йиғилиши чақирилишини талаб қилишга ҳакли.

16.5. Жамият тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида Жамият Кузатув кенгашининг аъзоси бўлишлари, шунингдек Жамиятнинг бошқарув органларида бошқа лавозимларни эгаллашлари мумкин эмас.

16.6.       Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулоса тайёрлайди, бу хулосада:

  •      •        ҳисоботларда ва Жамиятнинг бошқа молия ҳужжатларида акс эттирилган маълумотлар кай даражада тўғрилигига баҳо берилади;
  •      •        бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молия ҳисоботини такдим этиш тартиби, шунингдек молия-хўжалик фаолиятини амалга ошириш чоғида қонун ҳужжатлари бузилганлиги тугрисида ахборот берилади.

16.7. Тафтиш комиссиясининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини назорат қилиш учун  акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан бир йил муддатга уч аъзодан иборат булган тафтиш комиссияси  сайланади.

Жамият тафтиш комиссияси аъзоларига доир малака талаблари акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан белгиланади. Айни бир шахс айни бир жамиятнинг тафтиш комиссияси таркибига (тафтишчиликка) кетма-кет уч мартадан ортиқ сайланиши мумкин эмас.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ваколат доираси «Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги конун ва жамият устави билан белгиланади.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) фаолият кўрсатиш тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан тасдиқланадиган низомда белгиланади.

Жамият тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) ёзма талабига кўра жамият ижроия органида мансабни эгаллаб турган шахслар жамиятнинг молия-хўжалик фаолияти тўғрисидаги ҳужжатларни тафтиш комиссиясига (тафтишчига) тақдим этиши шарт.

Жамият тафтишчиси ёки тафтиш комиссиясининг аъзолари бир вақтнинг ўзида жамият кузатув кенгашининг аъзоси бўлиши, шунингдек айни шу жамиятда меҳнат шартномаси (контракт) бўйича ишлаши мумкин эмас.

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш тафтиш комиссиясининг (тафтишчининг), акциядорлар умумий йиғилишининг, жамият кузатув кенгашининг ташаббусига кўра ёки жамият овоз берувчи акцияларининг камида беш фоизига эгалик қилувчи акциядорнинг (акциядорларнинг) талабига кўра жамият кузатув кенгашини олдиндан хабардор қилиш йўли билан бир йиллик ёки бошқа давр ичидаги фаолият якунлари бўйича амалга оширилади.

Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра жамиятнинг тафтиш комиссияси (тафтишчиси) хулоса тузади, бу хулосада:

жамиятнинг ҳисоботларида ва бошқа молиявий ҳужжатларида кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилигига доир баҳо;

бухгалтерия ҳисобини юритиш ва молиявий ҳисоботни тақдим этиш тартиби бузилганлиги, шунингдек молия-хўжалик фаолияти амалга оширилаётганда қонун ҳужжатлари бузилганлиги фактлари тўғрисидаги ахборот кўрсатилиши шарт.

Тафтиш комиссияси (тафтишчи) жамиятда аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ёки йирик битимлар мавжудлиги, шунингдек қонун ҳужжатларининг ва жамият ички ҳужжатларининг бундай битимларни тузишга доир талабларига риоя қилиниши тўғрисидаги хулосани ҳар чоракда жамият кузатув кенгашининг мажлисига олиб чиқади. Ушбу 16.7 модданинг саккизинчи қисмида кўрсатилган ахборотни ўз ичига олган хулоса акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида эшитилади.

 

16.8. Тафтиш комиссиясининг ваколатлари қонунчилик, мазкур устав, «Тафтиш комиссияси тўғрисидаги низом» билан белгиланади.

 

16.9. Жамият ҳар йили йиллик молия ҳисоботларини текшириш ва тасдиқлаш учун Жамият ва ёки акциядорлар билан мулкий манфаатлар негизида боғлиқ бўлмаган аудиторни жалб этади.

16.10. Аудиторлик ташкилоти жамият билан тузилган шартномага мувофиқ қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширади ва унга аудиторлик хулосасини такдим этади.

16.11. Аудиторлик ташкилоти Жамиятнинг молиявий ҳисоботи ва молияга доир бошқа ахборот хақидаги нотўғри хулосани ўз ичига олган аудиторлик хулосаси тузилганлиги окибатида  етказилган зарар учун жамият олдида жавобгар бўланади.

 

XVII. Филиаллар ва ваколатхоналар, шўьба ва тобе хўжалик

жамиятлар ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби

 

17.1. Жамият филиаллар ташкил этиши ҳамда ваколатхоналар очиши мумкин. Улар ўзларини ташкил этган Жамият томонидан мол-мулк билан таъминланади ва Жамият тасдиқлаган уставлар асосида иш кўради.

17.2. Филиал ёки ваколатхонанинг рахбари Жамият томонидан тайинланади ва Жамият берган ишончнома асосида иш кўради.

17.3. Филиал ҳамда ваколатхона фаолияти учун жавобгарлик уларни тузган Жамият зиммасида бўлади.

17.4.       Жамият юридик шахс ҳуқуқини олган шуъба ва тобе хўжалик жамиятларга эга бўлиши мумкин.

17.5.       Шуъба хўжалик жамияти Жамият қарзлари юзасидан жавобгар бўлмайди.

17.6. Жамиятнинг шуъба хўжалик жамиятига бажарилиши шарт бўлган кўрсатмаларни бериш хукуқи шуьба хўжалик жамитнинг уставида кўзда тутилган тақдирда Жамият бундай хукукка эга деб хисобланади.

17.7. Шуъба хўжалик жамияти Жамиятнинг айби билан ночор (банкрот) бўлиб қолган холларда Жамият шуъба хўжалик жамиятнинг қарзлари юзасидан субсидиар жавобгар бўлади. Жамият шуъба хўжалик жамиятнинг муайян ҳаракатларни амалга ошириш окибатида ночор (банкрот) бўлиб қолишини олдиндан билиб, юқорида айталган ўз хуқуқлари ва (ёки) имкониятидан шуъба хўжалик жамиятнинг шундай ҳаракатларни амалга оширишни кузлаб фойдаланган холлардагина шуъба хужалик жамиятнинг ночорлиги (банкротлиги) Жамиятнинг айби Билан юз берган деб хисобланади. Шуъба хужалик жамият акциядорлари  Жамиятдан унинг айби билан шуъба хўжалик жамиятга келтирилган зиённи тўлашни талаб килишга хақлидир. Жамият шуъба хужалик жамиятнинг муайян харакатларни амалга ошириш окибатида зиён куришини олдандан билиб, уз хукуклари ва (ёки) имкониятидан шуьба хужалик жамиятнинг шундай харакатларни амалга оширишини кузлаб фойдаланган холдагина зиён Жамиятнинг айби билан келтирилган деб хисобланади.

 

XVIII.   Ҳисоб ва хисобот

 

18.1. Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисобини юритиши ва молиявий ҳисобот тақдим этиши шарт.

18.2. Жамиятда бухгалтерия ҳисобининг ташкил этилиши, ҳолати ва ишончлилиги, тегишли органларга ҳар йилги ҳисобот ва бошқа молиявий ҳисоботлар, шунингдек жамиятнинг расмий веб-сайтида ва оммавий ахборот воситаларида акциядорларга, кредиторларга тақдим этиладиган жамият фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ўз вақтида тақдим этилиши учун жавобгарлик жамият ижроия органининг зиммасида бўлади.

18.3. Жамиятнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилган ва акциядорларнинг умумий йиғилишига тақдим этиладиган молиявий ҳисоботдагибухгалтерия балансидагифойда ва зарарлар ҳисобварағидаги маълумотларнинг ишончлилиги мулкий манфаатлари жамият ёки унинг акциядорлари билан боғлиқ бўлмаган аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

18.4. Жамиятнинг йиллик ҳисоботи акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши ўтказиладиган санадан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан дастлабки тарзда тасдиқланиши лозим.

 

XIX.    Жамият хужжатларини сақлаш

 

19.1. Жамият:

     •    Жамиятнинг уставини, уставга киритилган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтаказилган ўзгартириш ва кўшимчаларни, жамиятни ташкил этиш тугрисидаги қарорни, жамият давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўгрисидаги гувохномани;

  •      •    Жамиятнинг ўз балансидаги мол-мулкка бўлган хуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларни;
  •      •    акциядорлар умумий йиғилиши ва Жамиятни бошкаришнинг бошқа органлари тасдиқлайдиган хужжатларни;
  •      •    Жамиятнинг филиали ёки ваколатхонаси хакидаги низомни;
  •      •    йиллик молия хисоботини;
  •      •    эмиссиявий қимматли қоғозларни чиқариш тўғрисидаги қарорларни;
  •      •    акциялар эмиссияси рисоласини;
  •      •    бухгалтерия ҳисоб-китобига доир хужжатларни;
  •      •    тегишли органларга такдим этиладиган молия хисоботига доир ҳужжатларни;
  •      •    акциядорлар умумий йиғилиши, Кузатув кенгаши, тафтиш комиссияси ва якабошчилик асосидага ижроия органи директор томонидан чиқарилган буйруқларни;
  •      •    жамият аффилланган шахсларининг уларга карашли акциялар сони ва турларини кўрсатган ҳолда тузилган рўйхатларини;
  •      •    жамият акциядорларининг реестрларини;
  •      •    тафтиш комиссиясининг, аудиторлик ташкилотининг хулосалари ва хисоботларини, назорат килувчи давлат органларининг текширувлари далолатномаларини  саклаши  шарт.
  •      •    Жамият қонун ҳужжатларига ва жамият уставига мувофиқ бошқа ҳужжатларни хам саклаши шарт.

 

XX. Акциядорларга жамият хужжатларидан фойдаланиш имкониятини бериш ва жамият тугрисидаги ахборот

20.1. Жамият Уставнинг 19.1. бандида назарда тутилган ҳужжатлардан акциядорларнинг фойдаланиш имкониятини таъминлайди, бундан бухгалтерия ҳисобига доир ҳужжатлар, бошқарув мажлисларининг баённомалари, шунингдек жамият директорининг (бошқарув раисининг) буйруқлари ва жамият акциядорларининг реестри мустасно.

20.2. Жамият акциядорнинг ёзма талабига кўра унга ушбу Қонунда назарда тутилган ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини ҳақ эвазига тақдим этиши шарт. Ҳақ миқдори жамият томонидан белгиланади ҳамда ҳужжатларнинг кўчирма нусхаларини тайёрлаш харажатларининг қийматидан ва ҳужжатларни почта орқали жўнатиш билан боғлиқ харажатлардан ортиб кетмаслиги керак.

20.3. Жамият сўралаётган ҳужжатларни акциядорга электрон шаклда тақдим қилишга ҳақли.

20.4. Акциядорлар жамият ёки унинг фаолияти тўғрисидаги хизмат, тижорат сирини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ахборотни ошкор қилишга ҳақли эмас.

20.5. Жамият қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ва муддатларда ўзи тўғрисидаги ахборотни ошкор қилишни амалга ошириши шарт.

20.6. Акциялари фонд биржасининг листингига киритилган жамият фонд биржасининг расмий веб-сайтида жамият уставининг матнини, шу жумладан унга доир ўзгартиш ва қўшимчаларни, шунингдек ошкор этилиши мажбурий бўлган бошқа ахборотни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда эълон қилиши шарт.

20.7. Фонд биржаси ўзининг расмий веб-сайтида жамиятнинг ушбу Қонунда назарда тутилган ахборотни эълон қилганлиги учун ҳақ олишга ҳақли эмас.

20.8. Фонд биржасининг расмий веб-сайтида ахборотнинг ошкор қилинганлиги жамиятни қонунда назарда тутилган ҳолларда давлат органларининг ёзма сўровига кўра ахборот тақдим этиш мажбуриятидан озод қилмайди.

 

 

XXI. Жамиятни қайта ташкил этиш ва тугатиш

 

21.1. Жамиятни кайта ташкил этиш акциядорлар умумий йиғилишининг карори билан кўшиб юбориш, бирлаштириш, бўлиш, ажратиб чикариш ва қайта тузиш тарзида амалга оширилади.

21.2. Қайта ташкил этиш тўгрисида карор кабул килинган санадан эътиборан жамият 30 кундан кечиктирмай ўз кредиторларини бу ҳақда ёзма равишда хабардор этади.

21.3. Жамиятни тугатиш унинг ҳуқук ва мажбуриятлари хукукий ворислик тартибида бошка шахсларга ўтмаган холда Жамият фаолиятининг тўхтатилишига олиб келади.

21.4. Жамият ихтиёрий равишда тугатилган такдирда, Жамиятнинг Кузатув кенгаши акциядорлар умумий йиғилишининг хукмига Жамиятни тугатиш ва тугатиш комиссиясини тайинлаш тўгрисидаги масалани хавола этади.

21.5. Ихтиёрий равишда тугатилаётган такдирда Жамият акциядорларнинг умумий йиғилиши тугатиш тўгрисида ва рўйхатга олишни амалга оширувчи орган билан келишган ҳолда тугатиш комиссиясини тайинлаш хақида қарор қабул қилади.

21.6. Жамият суднинг қарори билан тугатилганда тугатиш комиссиясини тайинлаш қонун хужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

21.7.Тугатиш   комиссияси   тайинланган   пайтдан   эътиборан   Жамият   ишларини бошкариш бўйича барча ваколатлар тугатиш комиссиясига ўтади. Тугатиш комиссияси Жамият номидан судда иштирок этади.

21.8. Тугатиш комиссияси юридик шахсларни рўйхатга олиш тўғрисидаги маълумотлар эълон килинадиган матбуот органларида Жамиятнинг тугатилиши, унинг кредиторларининг талаб қўйиш тартиби  ва муддатлари тўғрисида хабар эълон қилади.

21.9. Кредиторлар билан хисоб-китоб қилиб бўлинганидан кейин ёки агар тугатиш тўғрисида карор кабул қилинган пайтида Жамият кредиторлар олдида хеч кандай мажбуриятларга эга бўлмаса, Жамиятнинг колган мол-мулки тугатиш комиссияси томонидан акциядорлар ўртасида Узбекистон Республикасининг «Акиядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳукукларни химоя килиш тўгрисида» ги Конунининг    100-моддасида белгиланган тартиб бўйича таксимланади.

21.10.     Давлат рўйхатидан ўтказувчи орган юридик шахсларнинг ягона давлат реестрига тегишли ёзувларни киритиб кўйган пайтдан эътиборан Жамиятни тугатиш тамомланган, Жамият эса фаолиятини  тугатган хисобланади.

 

ХХII. Бошқа қоидалар

 

22.1.       Жамиятнинг Ушбу уставига ўзгартириш ва қўшимчалар амалдаги қонунчиликка биноан Жамият акциядорларининг умумий йиғилиши карори билан, ушбу уставда  белгиланган ҳолларда эса - Жамият Кузатув  кенгаши томонидан киритилади.

22.2. Жамиятнинг юридик ва жисмоний шахслар билан низолари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги конунчилигига биноан суд органлари ёки бошка ваколатли органлар томонидан ҳал қилинади.

22.3. Ушбу устав амалдаги қонунчиликка биноан давлат рўйхатидан ўтказилган пайтидан бошлаб кучга киради.

Карта проезда

Карта проезда HAMROH INVEST

Адрес

Город:
Район:
Улица:
Дом:
Ташкент
Яккасарайский район
проезд М.Таробий
12

 

Тел:
факс:
E-mail:
(+998 71) 254-59-80
(+998 71) 255-38-02
info@hamrohinvest.uz

Создание сайтов Pages.uz